15:41 / 02.02.2017
6127

Nokia 2016 йилда қанча зарар кўргани маълум бўлди

Финляндиянинг Nokia смартфонлар ва телекоммуникация қурилмалари ишлаб чиқарувчи компанияси 2016 йилнинг 4-чорагида 658 миллион евро соф фойда олди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга кўпроқ. Бу ҳақда компания ҳисоботида айтилди.

Ҳисобот даврида даромад 6,6 миллиард еврога тенг бўлди, бу бир йил аввалгидан 84 фоизга ортиқроқ. Шу билан бир қаторда, операцион даромад 51 фоизга камайди – 317 миллион еврогача.

Nokia’нинг 2016 йилдаги соф буромади 912 миллион еврони ташкил қилди. Даромад эса 23,6 миллиард еврога тенг бўлиб, 13 фоизга ўсган. Операцион зарар 1,1 миллиард еврога ортди, 2015 йилда эса компания 1,69 миллиард евро ҳажмидаги операцион даромад олган.

Nokia ва у томонидан 2016 йилда харид қилинган Франциянинг Alcatel-Lucent’нинг молиявий натижалари бўйича умумий маълумотлари 2016 йилнинг 4-чорагида операцион даромад 27 фоизга пасайиб – 940 миллион еврони ташкил қилганини кўрсатди. Бу давр мобайнида даромад 13 фоизга қисқариб, 6,7 миллиард еврога тенг бўлди.

Nokia раҳбари Ражив Сури “2016 йилдаги молиявий натижалардан кўнгли тўлмаган бўлса-да, компания кўрсаткичлар 2017 йилда яхшиланишини кутмоқда” деди.

Маълумот учун, Nokia – Финляндиянинг трансмиллий компанияси бўлиб, мобил, кенг полосали ва IP-тармоқлари учун телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқаради. 

Top