Фарғонада туяқуш парваришланмоқда
Фарғона вилояти Риштон туманидаги “STRAUS FARM” Ўзбекистон – Буюк Британия қўшма корхонасида маҳаллий шароитда туяқуш боқиш йўлга қўйилган бўлиб, айни кунларда юқори иқтисодий самарадорликка эришилмоқда, деб хабар берди ЎзА.
Ўтган йили ташкил этилган мазкур корхонага 306 минг доллар эвазига хориждан 200 бош Африка туяқуши келтирилиб, замонавий инкубаторлар ташкил этилган ва туяқуш жўжаларини очириш йўлга қўйилган эди. 16 гектарга яқин ер ажратилиб, туяқуш боқиш учун керакли майдон ва ўтлоқлар барпо этилди.
Айни пайтда бу ерда 120-150 килограмм вазнга эга ва йилига 80-100 донадан жўжа очадиган туяқушлар парваришланмоқда. Баҳор ойларидан туяқуш жўжаларини очириш бошланади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, туяқуш 4 йилда репродуктив ёшга етади ва паррандачиликда бундай қушлар “Бридер” деб юритилади. Уларнинг ўртача тухум қўйиш ёши 10-15 йил, зотдор туяқушлар 40 йил давомида тухум қўяверади. Битта туяқуш 10-12 йил давомида қўйган тухумдан чиққан жўжа гўшти ўртача 72 тоннага етиши мумкин. Туяқуш боқишни йўлга қўйиш оилалар учун ҳам қулай ва даромадли бизнеслардан биридир.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:27 / 20.08.2024
Риштонда Хитой тажрибаси асосида чинни буюмлар ишлаб чиқариш ривожлантирилади

07:09 / 25.06.2022
Фарғонада Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтувчи ерости йўли аниқланди

08:09 / 08.12.2021
Риштонда Кулолчилик маркази ташкил этилади

17:42 / 01.07.2021