09:59 / 03.02.2017
6594

ЖАРда тез тиббий ёрдам машинаси бегемот билан тўқнашиб кетди

Жанубий Африка Республикасида тез тиббий ёрдами машинаси бегемот билан тўқнашиб кетди. 

Мамлакатнинг Гаутенг вилоятида юз берган ҳодиса оқибатида жонивор ўлган. Ҳайдовчи эса турли даражадаги тан жароҳатларини олди, унинг аҳволи оғир экани айтилди. Жанубий Африка шимоли-шарқида юз берган ҳолат ҳақида Daily Mail хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида яна бир тиббиёт ходими жароҳат олган. Унинг аҳволи ҳақида маълумот йўқ.

Top