Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати йўлга қўйилди
Фото: Kun.uz
Аввал хабар қилинганидек, 2017 йил 3 февраль куни соат 09:40 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони 233 км.да ҳажми 1000 м3 гача, соат 10:30 да 243 км.да ҳажми 250 м3 гача қор кўчкиси содир бўлганлиги сабабли довонда автотраспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган.
2017 йил 4 февраль куни ФВВ, МВ, ИИВ ЙҲХББ, “Ўзгидромет” маркази ва “Ўзавтойўл” АЖ куч ва воситалари томонидан “Қамчиқ” довонининг хавфли қияликларидаги қор қатламлари туширилиб, автомобиль йўли қор кўчкиларидан тозаланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
“Ўзгидромет” марказининг 2017 йил 4 февраль кунидаги қор кўчкиси тўғрисидаги № 97 сонли бюллетенига асосан, “Тошкент-Ўш” автомобиль йўли “Қамчиқ” довонида жорий йилнинг 4 февраль куни соат 12:00 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
15:10 / 11.12.2025
Қамчиқда 16 ёшли қиз осма дор йўлидан қулаб тушди
09:30 / 10.12.2025
Қамчиқ довонида қутқарувчилар ноқулай об-ҳаво шароитида ҳайдовчи ва йўловчиларга ёрдам бермоқда
07:57 / 10.12.2025
Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
11:44 / 09.12.2025