Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда яхтадан рекорд миқдордаги кокаин топилди
Австралия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хусусий яхталардан биридаги махсус амалиёт давомида рекорд ҳажмдаги – 1,4 тонна кокаин моддасини топишди. Бу ҳақда Австралия ҳукумати маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.
Махсус амалиёт ўтган ҳафта тунги вақтда ўтказилган. Унинг доирасида олти киши, жумладан беш австралиялик қўлга олинди. Уларга гиёҳванд моддалар контрабандасини кўзлаб ўзаро жиноий тил бириктириш бўйича айблов қўйилди. Хабарга кўра, гумонланувчилар умрбод озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Австралия адлия ва муҳожирлик вазирликлари раҳбарлари Майкл Кинан ҳамда Питер Даттоннинг қўшма баёнотида айтилишича, бу Австралияда бир амалиёт давомида аниқланган рекорд даражадаги кокаин моддасидир.
«Уларни идоралараро суриштирув ишлари доирасида 2,5 йил давомида кузатиб бордик. Бу ишларда Австралия федерал полицияси, мамлакат чегара хизмати ва Янги Зеландия божхона хизмати вакиллари иштирок этди», - деб таъкидлаб ўтишди вазирлар.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026