20:28 / 07.02.2017
6168

Кот-д'Ивуарда махсус кучлар исён кўтардилар

Фото: © EPA

Кот-д'Ивуар жанубидаги Адиаке шаҳрида махсус кучлар исён кўтардилар. Бу ҳақда 7 февралда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, намойишчилар маошлари оширилиши ва январдаги тартибсизликлардан кейин ҳукумат ва ҳарбийлар ўртасида тузилган битимга ўхшаш битимни талаб қилмоқдалар. Баъзи намойишчилар ҳавога ўқ узганлар.  

Январь бошида Кот-д'Ивуарда ҳарбийлар маошлари оширилишини талаб қилиб тартибсизликлар уюштирганлар. Исёнлар бир нечта шаҳарларда бир неча ҳафта давом этган. Мамлакат президенти Алассан Уаттар буйруғи билан мудофаа вазири ва ҳарбий бошқармалар раҳбарлари исёнчилар билан музокаралар ўтказишган ва уларнинг натижаларига кўра ҳарбийларга маошлари оширилишга ваъда қилинган.Кот-д'Ивуар, Адиаке, махсус кучлар.

Top