Жаҳон | 01:07 / 09.07.2020
7947
1 дақиқада ўқилади

Кот-д'Ивуар бош вазири вафот этди 

Кот-д'Ивуар бош вазири Амаду Гон Кулибали 62 ёшида вафот этди. Бу ҳақда мамлакат президенти Алассан Уаттара маълум қилди. 

Фото: Luc Gnago / Reuters

Кот-д'Ивуар президентининг таъкидлашича, Кулибали ҳукумат йиғилиши вақтида бирдан ўзини ёмон ҳис қилган. Шундан кейин у шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиша олмаган.

Кулибали бош вазир лавозимини 2017 йилдан бери эгаллаб келган. Бундан ташқари, унинг номзоди “Уфуэтчиларнинг демократия ва тинчлик учун бирлашмаси” (RHDP) ҳукмрон партиясидан жорий октябрда ўтиши белгиланган президент сайловларига илгари сурилган бўлган. 2019 йилдаёқ навбатдаги президентлик муддатига бормаслигини маълум қилган Алассан Уаттара Кулибали номзодини қўллаб-қувватлаган. 

Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Кулибали 2012 йилда Париждаги клиникалардан бирида юрагида жарроҳлик операциясини ўтказган.

Мавзуга оид