11 сентябрь терактлари ташкилотчисининг Обамага мактуби эълон қилинди
АҚШда 2001 йилнинг 11 сентябрь кунги терактларнинг бош ташкилотчиси, деб ҳисобланган Ҳолид Шайх Муҳаммаднинг мамлакат собиқ раҳбари Барак Обамага йўллаган мактуби эълон қилинди.
Miami Herald’нинг ёзишича, Муҳаммад Қўшма Штатлар 11 сентябрь кунги терактларга дунёдаги “кўплаб кишиларнинг ҳаётига зомин бўлган” сиёсати туфайли ўзи айбдор.
“Биз сизларга қарши уруш бошламадик. Бу сиз ва сизларнинг ердаги диктаторларингиз”, - дея ёзган у.
Нашрнинг таъкидлашича, Муҳаммад тахминан 2015 йилнинг январь ойида ёзган мактубида Обамага “илон боши” ва “зулм ва зўравонлик мамлакати”, президенти деб мурожаат қилган.
“Мен бутун умр камерада Аллоҳга ибодат қилиб, ўз гуноҳларимни кечиришини сўраб ўтиришдан хурсанд бўламан. Агарда сиз мени ўлим жазосига маҳкум этсангиз, мен сиз бутун дунё бўйлаб ўлдирган ўзимнинг яхши дўстларим ва Усома бин Лодинни кўраман”, - деб ёзган Муҳаммад.
Маълумот учун, “Ал-Қоида” террорчилари 2001 йилнинг 11 сентябрь куни бир неча йўловчи самолётларини эгаллаб олиб, уларни Нью-Йоркдаги Бутунжаҳон савдо маркази ва Пентагонга қараб йўналтиришган. Ҳужумлар оқибатида қарийб уч минг киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024