Трамп: Эрон билан битим Исроил учун фалокат бўлган
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ядровий дастур бўйича битим "Исроил учун фалокат" эканини айтди. У бу ҳақда Israel Hayom нашрига берган интервьюсида айтди.
"Эрон билан битим Исроил учун фалокат бўлган. Унинг тузилгани ақлга сиғмайди. У бўйича музокаралар ёмон кетган ва у ёмон бажарилган", деб айтган Трамп.
Трамп ўзини "битимлар одами" деб атаган ва улар билан боғлиқ барча масалаларни тушунишини таъкидлаб ўтган.
"Мен қаерда яхши, қаерда ёмон битим тузилганини биламан, бироқ бу битим тасаввурдан йироқ", деб айтган Трамп.
Трамп Эрон бу битимга қандай муносабат билдирганига эътибор қаратиб, Эрон раҳбарияти АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамага миннатдор бўлишнинг ўрнига "у Оқ уйни тарк этгунча ўзини кўрсатишни бошлаганини" айтди.
Аввалроқ Эроннинг олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳаменеий АҚШнинг таҳдидларига 10 февралда жавоб беришга ваъда қилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:05
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
20:58
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:49
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40