Тошкент давлат аграр университети халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ҳозирги кунда Тошкент давлат аграр университети Европа, АҚШ, МДҲ давлатларининг ривожланган олий таълим муассасалари ва ўқув марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини олиб боради.
Университет чет эл ОТМ ва ИТИлари билан 30 дан зиёд шартнома ва меморандум имзолаган. Бунга охирги икки йил давомида университет раҳбар ва педагог ходимларини 100дан ортиғи малака ошириш курсларига, стажировкаларга ҳамда 200дан зиёд талаба чет эл университетларида ишлаб чиқариш амалиётларига юборилганини мисол қилиб келтирсак бўлади. Kорея миллий тадқиқотлар фонди билан тузилган шартнома асосида ҳозирги кунда кореялик икки нафар профессор университетда фаолият олиб бормоқда.
Университетнинг таклифи асосида ва халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида 3 февраль куни Bioversity International ўсимликлар генетикаси халқаро институти ҳамда Вашингтон университети профессори Девера Жарвис ТошДАУга ташриф буюрди. Ташриф давомида Девера Жарвис университет раҳбарияти билан учрашди ва ТошДАУ ҳамда Вашингтон университети ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ўрнатиш истагини билдирди. Девера Жарвис университет магистрлари ва катта илмий ходим изланувчиларига “ғалла генетикаси” мавзусида маъруза қилди.
Университет ҳаётида Корея Республикаси Конгджун университети президенти Ким Хи Со бошчилигидаги делегацияси ташрифи яна бир муҳим воқеа ҳисобланди. Конгджун университети президенти Ким Хи Со бошчилигидаги делегация 6 февраль куни университетга ташриф буюрди. Ташриф давомида жаноб Ким Хи Со университет ректори Ботиржон Сулаймонов билан учрашди.
Учрашув чоғида Конгджун университети президенти Ким Хи Со университет ректори Ботиржон Сулаймонов билан музокаралар ўтказди. Меҳмонлар университетда олиб борилаётган илмий изланишлар ва халқаро лойиҳалар ҳақида хабардор қилинди. Ташриф давомида университет профессор ўқитувчилари KOICA ва KOPIA Халқаро ҳамкорлик агентликлари билан бирга амалага ошираётган лойиҳалар билан таништирилди ва қилинган ишлар меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди.
Учрашувдан сўнг меҳмонлар университетнинг экспериментал тажриба станциясига ташриф буюрди ва KOICA томонидан яратилган замонавий гидропоника иссиқхонасини бориб кўришди.
Мавзуга оид
07:39 / 12.09.2023
KOICA Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун грантлар пакетини кенгайтиради
19:42 / 05.08.2023
Навоийда қарийб 3,3 млн долларлик “яшил лойиҳа” қаровсиз қолди
13:00 / 01.08.2022
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICА) ва «Ўзкимёсаноат» АЖ грант танловларини эълон қилади!
20:00 / 30.05.2022