Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Лукойл» Ўзбекистондаги илк АЁҚШи ҳақида баъзи тафсилотларни ошкор қилди
«Лукойл» компанияси Тошкентда, собиқ Чкалов номидаги авиация заводи яқинида очиладиган илк АЁҚШи (автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси) ҳақида баъзи маълумотларни ошкор қилди. Бу ҳақда podrobno.uz нашри хабар бермоқда.
Компания маълумотларига кўра, бу АЁҚШда юқори сифатли дизель ёқилғиси, EURO-5 стандартига мувофиқ келувчи АИ-92, АИ-95 бензинлари сотилади.
АЁҚШда ёнилғи қуйишдан ташқари, ғилдиракларга дам уриш, машина ичини чангютгичда тозалаш каби хизматлар кўрсатилади. АЁҚШ ёнида қулай автотураргоҳ ва минимаркет жойлашади. Бу дўконда мижозларга озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари, компания ишлаб чиқарган мой, автокимё воситалари, автоаксессуарлар ва бошқа товарлар таклиф қилинади.
АЁҚШда йўлга қўйиладиган қўшимча қулайликлар ичида шинам кафе, «мобиль қурилмаларни» хизмати ҳам бўлади. Бу ерда имконияти чекланган одамларга ҳам махсус шароитлар муҳайё қилинади. Бундан ташқари, АЁҚШ бепул Wi-Fi интернет тармоғи ва мижозлар фойдаланиши мумкин бўладиган иккита планшет билан жиҳозланади.
АЁҚШ кунбўйи ишлаши режалаштирилмоқда. Хизматлар учун тўлов ҳам терминал орқали, ҳам нақд пул билан амалга оширилади. Компания АЁҚШ очилиши ва нархлар ҳақидаги маълумотларни бироз кутиб туришни ва турли миш-мишлар тарқатмасликни илтимос қилган.
«Лукойл»Бензин нархлари ва АЁҚШнинг очилиши ҳақида яқин кунларда хабардор бўласиз», дейилган компанияда.
Мавзуга оид
07:00 / 24.05.2026
Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиа ва автобус рейслари йўлга қўйилди
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
13:38 / 21.05.2026
Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
13:40 / 20.05.2026