Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг шарқий қирғоғи яқинида россияликлар ҳарбий кемасини пайқашди
Россиянинг «Виктор Леонов» ҳарбий кемаси АҚШнинг шарқий қирғоғида кезиб юрганида пайқашган. Бу ҳақда америкалик амалдорларга асосланган ҳолда Fox News телеканали хабар тарқатди.
Хабар қилинишича, Россия ҳарбий-денгиз флотининг разведка ишларини амалга оширувчи «Виктор Леонов» кемаси АҚШда Дональд Трамп президентлик бошлаганидан буён бу мамлакатнинг шарқий қирғоғида суза бошлаган.
Ушбу кема «ер-ҳаво» типидаги ракеталар мажмуаси, гидролокатор, шунингдек, сигналларни тутувчи SIGNIT тизими билан жиҳозланган.
Айни вақтда ҳарбий кема халқаро сувларда, Делавэр штати қирғоқларидан 70 миль масофада турибди. Уни америкаликлар крейсерлари қўриқламаяпти.
Охирги марта россияликларнинг ҳарбий разведка кемаси, 2015 йили Куба ва Америка музокаралари бошланишидан бир кун олдин огоҳлантиришсиз Ҳавана портига лангар ташлаганди.
Мавзуга оид
12:07 / 23.04.2026
MIVD: Москва НАТОни мағлуб этишни эмас, бўлишни кўзлаяпти
14:18 / 17.03.2026
Полша яна бир Россия разведка самолётини тўхтатиб қолди
20:32 / 08.03.2026
АҚШ Россиядан Эронга разведка маълумотларини бермасликни сўради
22:06 / 06.03.2026