Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рустам Азимов президентнинг Москвага сафари ҳақидаги хабарларни тасдиқлади
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ОАВда мамлакат президентининг Россияга расмий ташриф билан боришига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида тарқалган хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда Кун мухбирлари иштирок этган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ўн саккизинчи мажлиси вақтида маълум қилинган.
«Мазкур комиссия йиғилиши Ўзбекистон Республикаси президентининг Россияга апрель ойида уюштирадиган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёнининг асосий босқичи саналади», — деган Рустам Азимов.

Шавкат Мирзиёевнинг бўлажак ташрифи унинг янги лавозимга расман киришганидан кейинги илк ташриф бўлиши ва бу икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бериши таъкидланди.
Бундан олдинроқ Ўзбекистон президенти шу йилнинг апрелида Москвага расмий ташриф билан бориши ҳақида хабарлар берилганди. Ташрифнинг аниқ санаси ҳақида маълумот йўқ, баъзи манбаларга кўра, бу ташриф 5 апрель куни амалга оширилади.
Айни вақтда президентнинг Россияга сафарига тайёргарлик жараёни бошлаб юборилган. Шавкат Мирзиёев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказишдан ташқари, Давлат думаси вакиллари билан ҳам учрашиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
20:43 / 10.06.2025
Рустам Азимов: “Кичик ва ўрта бизнесга кўмак берадиган қадамлар долзарб бўлиб турибди”
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024