Жамият | 16:12 / 16.02.2017
27198
3 дақиқада ўқилади

Atlás Home - шарқона анъаналар акс этган миллий дастурхон ва раннерлар

Барчамиз учун энг қадрли маскан бу - хонадон. Албатта, бу масканни шинам ва кўркам бўлишини истаймиз. 
Atlás Home миллий услубда дастурхон ва раннерларни ишлаб чиқаришда биринчилардан ҳисобланади.

Маҳсулотлар қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради: 

* 100% Экологик тоза ва юқори сифатли матолар; 
* 100 % Қўл меҳнати; 
* 100% эксклюзив ва бетакрор дизайн.

Раннерлардан иборат тўплам ва салфеткалар, дастурхонлар, декор вазифасини бажарувчи ёстиқлар, шунингдек, фото суратлар учун рамкалар оила аъзоларингизни ва яқинларингизни кайфиятини чоғ қилибгина қолмай, балки уй бекасининг дидига ҳам шубҳа қолдирмайди. 

Раннер-столнинг марказидан икки тарафлама ёзиб қўйиладиган ҳамда дастурхон вазифасини ўтовчи узун мато бўлагидир. Бу янги маҳсулотда миллий ва анъанавий услубнинг замонавий услуб билан ҳамоҳангликда яратилганини кўришингиз мумкин. Адрас матосидан яратилган тўпламларни ювиш борасида ҳам ҳеч қандай қийинчиликларга дуч келмайсиз.

 Сизда Atlás Home'нинг креатив ечимга эга бўлган 3 хил кўринишдаги тўпламини танлаш имкони мавжуд.

1. "Ҳар кунингиз сиз учун - байрам" - Кунда тутишга мўлжалланган, қўл ёрдамида ювиш мумкин бўлган тўплам. 
2. "Махсус маросимлар учун" - Ёрқин ранглар ва унутилмас лаҳзалар. 
3. "Экслюзив" - Қўл меҳнати ёрдамида ипакдан тўқилган тўплам. Унинг бетакрор жилоси сизнинг дид бўйича мақомингизни янада юксакларга кўтаради. 

Дастурхон - бу минг йиллар давомида шаклланиб, бизгача етиб келган анъана бўлибгина қолмай, Шарқнинг бутун фалсафий олами ҳамдир. Меҳмондўстлик эса энг қадрли анъаналардан бири. Atlás Home - оилавий лойиҳа бўлиб, унинг негизида оила мустаҳкамлиги ва анъаналарни сақлаб қолиш ётади. Шунингдек, улар хайрия ташаббусини ҳам амалга оширишади: ҳар бир сотилган маҳсулотдан қолган маълум бир маблағ кам таъминланган оилаларга ёрдам сифатида хайрия қилинади. 

Atlás Home сизнинг дидингиз ва столнинг ҳажмига мос келувчи тўрламларни яратиб беради. Буюртмани телефон ёки Telegram орқали беришингиз мумкин: +99899 8405468. 

Facebook: atlashomeuzbekistan 
Instagram: @atlashome_uz
Telegram: @atlashome_uz

 

Мавзуга оид