Ўзбекистон | 23:04 / 16.02.2017
120863
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дори-дармонларнинг қатъий белгиланган нархлари тасдиқланди

Ўзбекистонда импорт қилинувчи дори воситалари ва тиббий буюмларнинг энг юқори, қатъий белгиланган шартномавий, улгуржи ва чакана нархлари тасдиқланди.

Бу нархлар Ўзбекистондаги барча дорихоналар учун мажбурий ҳисобланади. Агар фуқаролар нархлар кўрсатилганлардан юқорироқ бўлган дорихоналарга учрасалар, унда улар бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитасининг ишонч рақамларига ҳамда ҳар бир дорихонада кўрсатилган махсус телефонлар орқали мурожаат қилишлари мумкин. 

 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид