Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси 26 та дорихонага иш қўзғатди
Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси Fair tech ягона ахборот тизими орқали ўтказган ўрганишларида айрим дорихона ва улгуржи сотувчилар белгиланган савдо устамаларига амал қилмагани аниқланди. Натижада 497 млн сўмга яқин асоссиз даромад олингани қайд этилди.
Фото: Getty Imagеs
Рақобат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси маълум қилишича, Fair tech ягона ахборот тизими орқали олиб борилган ўрганишлар жараёнида дори воситаларини сотишда белгиланган қоидаларга риоя этилмаётган ҳолатлар аниқланган.
Хусусан, бошқарма томонидан вилоятдаги 26 та дори воситаларини улгуржи сотувчи субъектда ўрганиш ўтказилган. Ўрганишлар натижасида дори воситаларини сотишда белгиланган улгуржи референт нархлардан юқори нарх қўлланилгани, шу орқали эса жами 497 млн сўмга яқин асоссиз даромад олингани маълум бўлди.
Қайд этилишича, ҳолат махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, референт нархларга амал қилмаган, асоссиз равишда нархларни ошириб сотган улгуржи сотувчиларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган. Шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.
Мавзуга оид
20:11 / 06.04.2026
Ун сотиш қоидаларини бузган 29 та корхона биржадан четлаштирилди
12:46 / 30.03.2026
Рақобат қўмитаси пропан нархини сунъий оширган 31 та импортёрни жаримага тортди
19:05 / 28.03.2026
25 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
20:49 / 25.03.2026