Ўзбекистон | 10:45 / 17.02.2017
10312
2 дақиқада ўқилади

Орол денгизида геология-қидирув ишларини олиб борган компания фаолияти тугатилмоқда

Aral Sea Operating Company қўшма корхонаси таъсисчилари ўз хоҳишига кўра унинг фаолиятини тугатиш ҳақида қарор қабул қилишди. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.

Компания маълумотига кўра, Aral Sea Operating Company қўшма корхонаси иштирокчилари корхонани ўз хоҳишларига кўра тугатиш ҳақида қарор қабул қилишган. Компания Орол денгизининг Ўзбекистондаги қисмида геология-қидирув ишларини олиб борган.

2006 йилнинг августида Ўзбекистон ҳукумати ва «Ўзбекнефтгаз», Россиянинг «ЛУКОЙЛ Оверсиз», Малайзиянинг Petronas, Кореянинг KNOC ҳамда Хитойнинг CNPC компаниялари таркибидаги халқаро консорциум ушбу лойиҳа бўйича 40 йилга мўлжалланган келишув имзолашди.

2011 йилнинг майида консорциумдан Petronas чиққан бўлса, 2013 йилнинг сентябрида – KNOC тарк этди. Айни дамда «Ўзбекнефтгаз»нинг консорциумидаги улуши 33,4 фоизга тенг бўлса, CNPC ва «ЛУКОЙЛ Оверсиз» - 33,3 фоизга эга. Келишув талабларига кўра, Ўзбекистоннинг келишувдаги минимал улуши биринчи босқичда 50 фоизни ташкил этади.

Мавзуга оид