Жамият | 10:15 / 17.02.2017
4535
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада жиддий ЙТҲ юз берди, 16 киши ҳалок бўлди

Венесуэлада пайшанба куни юз берган ЙТҲ оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат фуқаро мудофааси миллий хизмати хабар қилди.

Хизмат раҳбари Хорхе Галиндонинг маълумотларига кўра, фожиа Гуигуэ ва Валенсия шаҳарлари ўртасидаги шосседа юз берган, у ерда йўловчи автобуси ва юк машинаси тўқнашиб кетди.

50 нафарга яқин инсон жароҳат олди, деб таъкидлайди El Nacional портали. Жабрланганлар касалхоналарга етказилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид