Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифокорлар учун шанбаликлар бекор қилинди, бироқ...
Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини қийнаб келаётган масалалардан бири ҳал этилди: одатдагидек, ўтказиладиган шанбаликлар бекор қилинди. Бироқ уларнинг ўрнига эндиликда якшанбаликлар жорий қилинади.
Соғлиқни сақлаш муаммоларига бағишланган тадбирда спикерлардан бири қарийб бир йилдан бери тиббиёт ходимларини иш вақтида ҳудудларни тозалашга чиқиши талаб қилинмаганини айтиб ўтди, деб хабар беради NUZ нашри. Бунинг учун маълум бўлишича, дам олиш кунлари мавжуд.
Спикернинг фикрича, шифокор ўз дам олиш кунида кўчани тозалаши нормал ҳолат. Шунингдек, тиббиёт ходимлари тозалашга ҳар ҳафта келмаслиги, якшанбаликларга барча ходимлар навбат билан чиқиши, бу эса уларга аввалгига нисбатан анча енгиллик бериши ҳам қайд этилди.
Мутахассис фикрича, бу ҳеч кимга оғирлик туғдирмайди, аксинча, ўзи ишлайдиган шифохонага бўлган ҳурматни оширади. Бироқ кўплаб тиббиёт ходимлари ҳамда беморлар бу каби тадбирлар қайси кун бўлишидан қатъи назар мумкин эмаслигини таъкидлашмоқда. Иш кунида шифокорлар ишлаши, дам олиш куни эса ҳордиқ чиқариши лозим.
Мавзуга оид
22:57 / 23.12.2025
Тез ёрдамнинг етиб бориш вақти 3 баробар қисқарди – ССВ
17:35 / 13.12.2025
Тошкентда рецептсиз дори сотиш тўхтади. Дорихоналарда вазият қандай?
19:13 / 12.12.2025
Академик Абдулла Убайдуллаев вафот этди
11:28 / 06.12.2025