Спорт | 22:11 / 19.02.2017
11462
2 дақиқада ўқилади

АПЛнинг етакчи мураббийлари ўта муҳим лавозим учун даъвогар бўлиб турибди

«Ливерпуль» жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп ёзда «Барселона» жамоаси бошқарувига келиши мумкин.

Mirror хабарига кўра, у каталонияликлар жамоасига келиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатининг энг юқорисида турибди.

BBC хабарига кўра эса Клоппдан ташқари, шорт-листда «Эвертон»нинг нидерландиялик бош мураббийи Рональд Куман ҳамда «Тоттенҳэм» устози Маурисио Почеттино ҳам бор.

Нашр маълумотига кўра, «Барселона»нинг амалдаги бош мураббийи Луис Энрике мавсум якунида истеъфога чиқарилади. Жамоа «ПСЖ»га ЕЧЛнинг нимчорак финали доирасидаги биринчи учрашувда 0:4 ҳисобида ютқазди ва турнирда иштирок этиш имконини деярли йўққа чиқарди. Примерада ҳам жамоанинг ишлари жойида эмас, «Барса» «Реал»дан 2та кўп ўйин ўтказган ҳолда 1 очко ортда қолмоқда.

Клопп ҳам, юқорида келтирилган бошқа номзодлар ҳам испан гранди билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирмади.

Мавзуга оид