Емельяненконинг жанги қолдирилди
АҚШда 19 февралга ўтар кечаси бўлиб ўтиши режалаштирилган Bellator 172 мусобақасининг россиялик Фёдор Емельяненко ва америкалик Мэтт Митрион ўртасидаги бош жанги америкаликнинг бетоблиги сабабли бўлиб ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда Bellator раҳбари Скотт Кокер твиттерда маълум қилди.
Америкалик буйрагида тошлар бўлиши мумкинлигига гумон билан шифохонага тушиб қолди ва шу сабабли жанг бекор қилинди.
Мусобақанинг бош жанги Патрик Фрейре ва Жош Томсон ўртасидаги жанг билан алмаштирилди.
Кейинроқ маълум қилинишича, қолдирилган жанг бир неча ой кейинга суриладиган бўлган.
“Бир неча дақиқа аввал Bellator жангни расман бекор қилди, рақибим касалхонага тушиб қолди. Жуда катта иш қилинганди, мен бу жангга жиддий тайёргарчилик кўргандим, бироқ афсуски, жанг бугун ўтмайди. Мэттга тезда соғайиб кетишини тилайман. Бизнинг жанг Митрион тикланиб олиши учун бир неча ой кейинга сурилади”, деб ёзган россиялик спортчи.
“Бу жангга тайёргарчилик кўришимда ёрдам берган, менга мухлислик қилган барчага миннатдорчилик билдираман. Барчаси учун Тангрига беадад шукр”, деб қўшимча қилган Фёдор.
Фёдорнинг бу жанги унинг катта спортга қайтишидан кейинги 3-жанги бўлиши керак эди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024