Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Тошкент, 2017 йил
Пойтахтнинг Чилонзор тумани 24-даҳасида Марс манзараси топилди.

«Фейсбук» фойдаланувчиларидан бири «Водители Ташкента» гуруҳида ажойиб сурат жойлади ва унга қуйидагича пост қолдирди: «Марсда сув ва ҳаёт топилди».
«Сергилида ҳам», — деб ёзади гуруҳнинг бошқа бир аъзоси постга изоҳли сурат қолдириб:

«Ҳа, ҳозир фақат Чилонзорда эмас, ҳамма ерда Марс», — деб қайд этади бошқа пост муаллифи.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл хўжалиги бошқарув тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида" фармони қабул қилинган. Унга кўра, фаолияти бекор қилинган Автомобиль йўлларини қурилиши ва эксплуатацияси бўйича давлат акционерлик компанияси («Ўзавтойўл» ДАК) базасида Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари давлат қўмитасини яратиш кўзда тутилган.
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда йўл бошқарув тизими билан боғлиқ қатор масалаларни ҳал этиш, жумладан, автомобиль йўлларини техник таъмирлаш, реконструкция қилиш ва ажратилган маблағлардан янада самарали фойдаланиш белгиланган.
Мавзуга оид
13:44
Тошкент марказий кўчаларида 200 дан ортиқ дарахтда касаллик белгилари аниқланди
11:47
Тошкентда бекатлар инфратузилмаси янгиланади: 110 та савдо объекти аниқланди
19:02 / 03.03.2026
Тошкент бош режаси ўзгарди. Шаҳарнинг 30 та нуқтасида йирик мажмуалар қад ростлайди
18:06 / 03.03.2026