Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Даҳшатли манзаралар: Ливия қирғоғида африкалик муҳожирлар жасадлари топилди (+18)
70 нафардан ортиқ африкалик муҳожир танаси Завия шаҳрининг ғарбида, Ўрта Ер денгизи қирғоқларига чиқиб қолган. Бу ҳақида Ливиянинг "Қизил Ярим ой" вакили хабар берди.
Ҳозирда 74 тана қирғоқ яқинида топилган. Бироқ уларнинг қандай қилиб чўкиб кетгани сирлигича қолмоқда, деб хабар беради хайрия ташкилоти матбуот котиби Муҳаммад ал-Мисрати The Associated Press нашрига берган интервьюсида.
Жонсиз жасадлар қирғоққа тунда чиқиб қолган. Шу билан бирга, ҳеч қандай синган қайиқ ёки кеманинг аломатлари кўзга ташланмаган.
Спикернинг сўзларига кўра, маҳаллий ҳокимият таналарни Триполидаги шахси номаълум бўлганлар қабристонига юборади.




Мавзуга оид
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
13:34 / 04.02.2026
Ливияда Қаззофийнинг ўғли ўлдирилди
10:18 / 28.01.2026
Испания 500 минггача ноқонуний муҳожирни легаллаштиради
13:33 / 05.01.2026