«Моуриньонинг «Реал»и омадсизлар жамоаси эди». Алвешдан «тонналаб ҳақиқатлар»

«Барселона» собиқ футболчиси, ҳозирда «Ювентус» шарафини ҳимоя қилаётган Дани Алвеш ABC учун берган интервьюсида бир қатор шов-шувли фикрларини айтиб ўтди
«Барселона»дан кетиши ҳақида
«Мени яхши кўришса, жамоада кўришларини исташса бу менга ёқади. Агар яхши кўришмаса мен кетаман. «Барселона»дан текинга, эркин агент сифатида кетишим мантиқан энг тўғриси бўлганди. «Барселона» раҳбариятида ўта ёлғончи ва ноинсоф одамлар ишлашади».
Роналду билан зиддият ҳақида
«Мен ва Криштиану ўртасида низо бўлгани ҳақидаги гапни – журналистлар ўйлаб топган. Мен Роналдуни ва унинг оиласини қаттиқ ҳурмат қиламан, аммо журналистлар менинг сўзларимни бўрттириб кўрсатишган. Худдики, мен Месси ва Неймарга сиғинаману, Роналдуни ерга ураман. Афсуски, Криштиану ўшанда ОАВга алданганди. Аммо ҳозир барчаси жойида».
Мусиқачилик фаолияти ҳақида
«Футболдан кейин мен профессионал равишда мусиқа билан шуғулланаман. Менга бу жуда ёқади – балки мен ўтган ҳаётимда ҳамиша саҳнада бўлгандирман».
Ирқчилик ҳақида
«Менга кимдир мени қора деб аташи аҳамиятсиз. Мен одамлар бир-биридан териси ранги билан фарқ қилишини сезмаганман. Агар сен бунга эътибор қаратсанг, ирқчилик комига кирасан. Ирқчилик – жамият муаммоси, бунга қарши курашмоқ керак».
Моуриньо давридаги «Реал» ҳақида
«Менга ўша жамоа ҳақида эслаш оғир. Моуриньо жамоасида қўрқоқ омадсизларни шакллантирганди. Улар ютқазишдан жуда қўрқишар ва жуда ифлос ўйнашарди».
«Кўк-анорранглилар» жамоасида Дани Алвеш 6 марта Испания чемпиони, 4 марта Қирол Кубоги соҳиби, 4 марта Испания Суперкубоги соҳиби бўлган, 3 марта ЕЧЛ, 3 марта УЕФА Суперкубоги ва 3 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган, жами 23 соврин.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
"Левада": Россияликларнинг рекорд қисми Ғарб билан дўстликни хоҳлаяпти
Жаҳон | 09:03
-
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Ўзбекистон | 08:40
-
Германиялик генерал: ЕИ АҚШнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини алмаштира олади
Жаҳон | 08:26
-
Тошкентда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 08:16
Мавзуга оид

12:13 / 16.11.2021
«Рома»даги асосий мақсад, Моуриньонинг бошқалардан фарқи, «Пахтакор»га ўтмагани, Бабаян, Купер, Абрамов ва Катанец даври таққоси – Шомуродов билан интервью

08:11 / 30.09.2020
Моуриньо-Лэмпард тортишуви. Мураббийлар вазиятга изоҳ беришди

23:01 / 25.03.2019
Моуриньо Чемпионлар Лигаси финалчиларини тахмин қилди

19:16 / 15.07.2017