15:17 / 21.02.2017
32991

Олий Мажлис матбуот хизмати депутат маоши миқдори қанчалигига ойдинлик киритди

«Кун» сайтида 19 февраль куни «Ўзбекистонда депутат ким: Ҳуқуқ ва мажбуриятлар, маош ҳамда имтиёзлар» сарлавҳаси остида мақола нашр этилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати тушунчасига имкон қадар таъриф берилган, жумладан, депутатнинг маоши миқдори қанчалиги келтирилганди. Сайт ўз манбасига асосланган ҳолда, бу миқдорни 2-3 миллион сўм оралиғида эканини ёзганди. Маълумот берувчининг қўшимча қилишича, депутатнинг иш фаолияти доирасидаги харажатлари қоплаб берилади.

Олий Мажлис матбуот хизмати эса хабарнинг шу қисмига ойдинлик киритди. Маълум қилинишича, депутатнинг ойлик маоши миқдори 1 миллион 700 минг сўмгача бўлиб, унинг 40-50 фоизи пластик картасига ўтказиб берилади.

Биринчи хабарда келтирилган хато маълумот учун сайт таҳририяти ўқувчилардан узр сўрайди.

Top