Жамият | 15:36 / 21.02.2017
26794
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортида бир чамадон iPhone 7 олиб кирмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Фото: Sputnik

Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари ноқонуний равишда маҳсулот олиб кириш билан шуғулланаётган ҳуқуқбузарлар гуруҳини қўлга олди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Хабарда айтилишича “олинган оператив маълумотлар текшируви натижасида Тошкент аэропортида чет элдан келган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Улар 37 дона iPhone 7 смартфонини ва уч дона HP ноутбукини божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда, республика ҳудудига олиб киришга уринган. Ушбу маҳсулотларнинг умумий қиймати 150 миллион сўмни ташкил қилади”.

Шунингдек, қайд этилишича, фуқаролар тинтувдан ўтказилганда уларнинг ёнидан  бошқа фуқароларга тегишли бўлган 13 дона валюта пластик карточкалари топилган. 

“Ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бундан ташқари, жиноятга алоқадор бўлган, контрабандистлар фаолиятини яширишга уринган Тошкент аэропорти божхона ходимлари устидан ҳам жиноий иш қўзғатилди”, дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид