Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Яманда 7 миллион киши очлик остонасида турибди
Фото: РИА "Новости"
БМТнинг Яман бўйича гуманитар масалалар координатори Жейми МакГолдрикнинг маълум қилишича, қарийб 17 миллион яманлик тўйиб овқатланиш имкониятига эга эмас. Координатор ҳисоботида келтирилишича, шундан 7 миллион киши очлик остонасида турибди.
БМТ вакили ушбу инқироз сабаблари сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги, қимматчилик ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмаётганини кўрсатган.
"Аёллар ва қизлар бошқаларга қараганда ёмонроқ овқатланмоқда. Яманнинг 7 млн аҳолиси яна қачон овқат ейишини аниқ билмайди. Улар очликка юз тутиш остонасида. Вазият шу пайтгача бўлганида ташвишлироқдир", — деган МакГолдрик.
2014 йилдан буён Яманда қуролли можаро давом этмоқда. Келишмовчилик собиқ президент Али Абдулла Солиҳ ва "Ансар Аллоҳ" шиа гуруҳининг хусий жамоалари ҳамда қонуний президент Абд Рабб Мансур Ҳодий тарафдорлари ва ҳукумат қўшинларидан иборат кучлари ўртасида давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026
Эронда 3 миллиондан ортиқ аҳоли уруш туфайли уйларини тарк этди – БМТ
09:19 / 12.03.2026