Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 07:46 / 22.02.2017
8373
1 дақиқада ўқилади
Видео: АК-47 қуролининг ишқибози унинг йирик нусхасини ясади
Фото: ak47shooter
Америкалик Деннис Мартин Россиянинг дунёга донғи кетган ўқотар қуроли АК-47 автоматининг ёғоч нусхасини ясади. Деннис узунлиги 2,1 метр, вазни 10 кгга яқин бўлган қуролни ясашга 12 кун вақт сарфлаган. Ёғоч қурол Калашников автоматининг аниқ нусхаси бўлиши баробарида ишлайди ҳам, деб ёзмоқда guns.com
Айтиш жоизки, бу Денниснинг ўқотар қуролдан нусха ясаш бўйича биринчи иши эмас. У бундан аввал пистолетни ҳам ясаб кўрган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш