Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nissan компанияси раҳбари ўз лавозимини тарк этмоқда
Япониянинг Nissan Motor автомобилсозлик компанияси ижрочи директори Карлос Гон ўз лавозиини тарк этмоқда. Унинг ўрнини компания топ-менежери Хирото Саикава эгаллайди, деб маълум қилинди компания сайтида.
"Яқинда Mitsubishi Motors’да ўз зиммамга янги мажбуриятларни олиб ва Nissan акциядорларининг бўлғуси умумий йиғилишини эътиборга олиб, Хирото Саикава мени Nissan ижрочи директори лавозимида алмаштириши вақти келди деб қарор қилдим", деб айтди Гон.
Саикава янги лавозимини 1 апрелдан бажаришга киришади.
Nissan Motor Япониянинг энг йирик автомобилсозлик компанияларидан ҳисобланиб, унинг таркибига Renault-Nissan альянси киради. Компаниянинг ходимлари сони 247,5 мингга яқин кишини ташкил қилади.
Мавзуга оид
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:04 / 23.11.2020
БМТ Япониядан Nissan собиқ раҳбарига компенсация тўлашни талаб қилди
15:17 / 08.07.2020
Карлос Гон ўзининг Япониядан Ливанга қочишини ташкиллаштирган шахсга 862 минг доллар ўтказгани маълум бўлди
14:34 / 22.01.2020