Жаҳон | 15:17 / 08.07.2020
3895
1 дақиқада ўқилади

Карлос Гон ўзининг Япониядан Ливанга қочишини ташкиллаштирган шахсга 862 минг доллар ўтказгани маълум бўлди

Питер Тейлор ва унинг отаси Майкл Тейлор Гоннинг Япониядан қочишига ёрдам беришда гумонланиб АҚШда қўлга олинганди.

Фото: Maya Alleruzzo / AP

Renault-Nissan-Mitsubishi альянси собиқ раҳбари Карлос Гон унинг Япониядан Ливанга қочишини ташкиллаштиришда гумонланаётган Питер Тейлорнинг компаниясига 862,5 минг доллар ўтказган. Бу ҳақда Массачусетс федерал судига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.

Бу маблағ 27 ёшли Питер Тейлор ва унинг укаси бошқарадиган Promote Fox LLC компаниясига ўтган йил кузида бўлиб-бўлиб ўтказилган. Компания ҳисоб рақамига дастлаб 540 минг, сўнгра 322,5 минг доллар келиб тушган.

Агентликнинг қайд этишича, Питер Тейлор ва унинг отаси Майкл Тейлор Гоннинг Япониядан қочишига ёрдам беришда гумонланиб АҚШда қўлга олинганди. Улар Японияга экстрадиция қилиниши мумкин.

Японияда Карлос Гон корпорация пулларини сарфлаб юбориш, ишончни суиистеъмол қилиш ва реал даромадларни яширишда айбланмоқда.

Токиода уй қамоғида бўлган Гон декабрь охирида Япониядан Ливанга қочиб кетганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид