Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эшитдингизми, Обама Франция президенти бўлиши мумкин?!
Франциялик фаоллар АҚШ собиқ президенти Барак Обама ўз номзодини Франциядаги президентлик сайловларига қўйиши учун кампания бошладилар. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Парижда АҚШ собиқ етакчисини қўллаб-қувватлашга қаратилган Obama17 плакатлари пайдо бўлган.
Уларда фуқароларни сайтга кириш ҳамда Обама номзодини илгари суриш ҳақидаги петицияни имзолашга чақирилган. Фаолларнинг мақсади – 1 миллион имзони йиғиш.
«Франция ўта ўнг номзод учун оммавий равишда овоз беришни режалаштираётган бир пайт, биз бу сайёрага хорижликни президент этиб сайлаб, демократия дарсини беришимиз мумкин», - дейилади фаоллар сайтида.
Нашрнинг таъкидлашича, АҚШ собиқ раҳбарининг франциялик тарафдорлари олдида Барак Обама Франция президентлиги учун номзод бўлишида битта тўсиқ бор. Франция қонунларига кўра, мамлакат президенти этиб фақатгина франциялик сайланиши мумкин.
Мавзуга оид
09:25
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026