6 та давлат БМТ Бош ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлди
Ливия ва Венесуэла БМТга аъзолик бадалини тўламаганлари учун БМТ Бош ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлдилар. Бу ҳақда БМТ бош котибининг вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Венесуэланинг қарзи 24 млн долларни ташкил қилган. Охирги уч йил ичида бу мамлакат БМТда овоз бериш ҳуқуқидан 2 марта маҳрум этилган. Ливия эса халқаро ташкилот олдида 6,5 млн доллар қарзга эга.
"Агар БМТга аъзо давлатлар бадал тўлай олмасалар, бунга БМТнинг Хартияси бор", деб айтган Дюжаррик.
Ливия ва Венесуэладан ташқари, овоз бериш ҳуқуқидан Папуа-Янги Гвинея, Судан, Кабо-Верде, Вануату ҳам маҳрум бўлдилар. Улар 12 мингдан 265 минг долларгача бадал тўлашлари керак. Овоз бериш ҳуқуқини бадаллар тўлангач, қайтариб олиш мумкин.
Мавзуга оид
08:02 / 20.11.2024
АҚШ Гонсалесни Венесуэланинг сайланган президенти сифатида тан олди
12:33 / 06.11.2024
БМТ: Йил бошидан бери Ливияда миналар портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024