Франция президентлигига номзодга қарши намойиш вақтида полициячилар жароҳатланди
Франциянинг Нант шаҳрида «Миллий фронт» партияси етакчиси, мамлакат президентлиги учун сайловда номзодлардан бири бўлмиш Марин Ле Пенга қарши намойиш вақтида полициянинг 13 нафар ходими жароҳат олган.
«Миллий фронт»га қарши Нантда ўтказилган намойиш вақтида 13 полициячи жароҳатланди, 4 киши қўлга олинди», — дейилган маҳаллий полициянинг твиттери орқали.
Намойишни тарқатиш учун полиция кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган.
Маълумот учун, Франция президентлиги учун сайловнинг биринчи тури 23 апрель куни бўлиб ўтади. Агар унда номзодларнинг ҳеч бири кўпчиликнинг овозини қўлга кирита олмаса, 7 май куни энг кўп овоз олган икки номзод иштирокида иккинчи тур сайловлари ўтказилади.
Сўров натижалари сайловнинг биринчи турида Марин Ле Пен 26 фоиз олиб биринчи, Франциянинг собиқ иқтисодиёт вазири Эммануэль Макрон 22 фоиз билан иккинчи, собиқ бош вазир Франсуа Фийон эса 21 фоиз билан учинчи бўлишини кўрсатган.
Мавзуга оид
20:45 / 30.09.2024
Францияда Марин Ле Пен устидан суд бошланди
18:55 / 09.07.2024
Сайловдан сўнг: Франция бир муддат “парламент республикаси”га айланадими?
01:43 / 08.07.2024
Францияда сайлов: Ле Пеннинг партияси ютқазди
20:59 / 06.07.2024