Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитой прокуратуралари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси Олий халқ прокуратураси таклифига биноан Хитойга ташриф буюрди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берган.
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевнинг Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси Бош прокурори Цао Цзяньмин билан учрашуви бўлиб ўтди.
Томонлар идоралараро ҳамкорликнинг аҳволи ва истиқболларини муҳокама қилди, икки давлатда адолатни таъминлаш ва фаровонликни мустаҳкамлашга қаратилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари борасида ўзаро фикрлар алмашди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Хитой Халқ Республикаси Олий халқ прокуратураси ўртасида 2017—2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда Бош прокуратура Олий ўқув курслари ва Олий халқ прокуратураси Давлат прокурорлар институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси делегацияси ташриф давомида Давлат прокурорлар институтида бўлди, шунингдек, Шанхай шаҳар прокуратурасининг тадбиркорликни ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича фаолияти билан танишди.
Мавзуга оид
12:31 / 03.03.2026
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
11:13 / 02.03.2026
9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими ушланди
09:30 / 26.02.2026
“Ноҳақ айблашди” – Самарқандда собиқ ИИБ ходими Олий суддан адолат кутяпти
19:07 / 14.02.2026