Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомобиль салони ичидан 16 миллион сўм ўғирланди
Тошкент шаҳар Учтепа туманида номаълум шахс Фозилтепа кўчасида қаровсиз қолдирилган Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаронинг ишонч қоғози орқали бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси салони ичидан 16 миллион сўм пули бўлган сумкани ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти Термиз туманида яшовчи ишламайдиган, 1973 йилда туғилган шахс содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.
Хабарда айтилишича, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:21 / 17.01.2026
Сурхондарёда автосалон мансабдори юзлаб одамни чув туширди
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
11:12 / 14.01.2026