Рустам Азимов турк компанияларини Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишга таклиф қилди
Тошкент Анқара билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи, хусусан туризм соҳасида. Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Рустам Азимов Анқарада Туркия палаталар ва биржалар иттифоқи ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши раиси Рифат Ҳисоржиқли ўғли билан кенгайтирилган учрашувда шу ҳақида маълум қилди. "Анадолу" нашри шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.
Бош вазир ўринбосари шунингдек турк компанияларини Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишга таклиф қилган.
Ўз навбатида, Ҳисоржиқли ўғли минтақада барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда Туркия ва Ўзбекистоннинг катта роль ўйнашини алоҳида таъкидлаган.
"Минтақа икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор. Ҳозир Туркия ва Ўзбекистон муносабатларини янги даражага кўтаришнинг айни вақти", - деди иттифоқ раиси.
Унинг таъкидлашича, сўнгги 10 йил давомида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш уч баробарга ўсган ва 1,2 миллиард долларни ташкил қилган.
"Бироқ бу кўрсаткич мавжуд салоҳиятга мувофиқ эмас, шу боис икки мамлакат ҳам ҳамкорлик алоқаларини кучайтириши керак", - дея таъкидлади Ҳисоржиқли ўғли.
Мавзуга оид
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
23:53 / 30.09.2024
Озарбойжонда ўзбекистонлик ҳарбийлар иштирокида «Маҳорат-2024» қўмондонлик-штаб ўқувлари бошланди
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024