08:17 / 03.03.2017
4644

Bloomberg: Snapchat эгалари IPO ёрдамида 3 млрд долларга бойиди

Snap ижтимоий мессенжери акцияларига талаб юқори бўлгани сабабли, биринчи савдо кунидаги натижа анча самарали бўлди. Bloomberg агентлигининг хабар қилишича, бунинг натижасида тармоқ асосчиларининг бойлиги 3 млрд долларга кўпайган.

Snapchat мессенжери муаллифлари Эван Шпигель ва Бобби Мерфи 1,5 млрд доллардан ишлаб олишди.

Reuters агентлигининг хабарларига кўра, Snap акцияларининг нархи Америка биржасида сотила бошланганидан сўнг 45,7 фоизга қимматлашган.

Акцияларнинг донаси 24 доллардан сотилган. Уларнинг бошланғич нархи 17 доллар бўлган. 

IPO (initial public offering) савдосида фонд бозорига акция чиқарувчи йирик молиявий муассасалар (банклар, инвестиция фондлари) кафолати воситасида ўз акцияларини биржага жойлаштиради. 

Top