Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда рейд: Уйларнинг олдидаги сунъий тўсиқлар олиб ташланди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 14 февраль кунидаги 20/113-сонли кўрсатмасига асосан «Профилактика куни» тадбирида бир катор тадбирлар амалга оширилди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар берди.
Жумладан, 2017 йил 2 март куни Нукус шаҳри «Қутли макан» МФЙ ҳудудида ўтказилган тадбирда 492 та аҳоли уйлари ёнғинга қарши ҳолати текшириб чиқилди, фуқаролар билан ёнғинларни олдини олиш ва қоидаларга риоя қилиш ҳақида кенг турда суҳбатлар ўтказилди ва йўриқномалар берилди. Нукус шаҳридаги 2-сонли мактабгача таълим муассасаси филиали, 35-сонли умумтаълим мактаби хамда 2-сонли Республика сил касаллигига қарши диспанцерида ишчи хизматчилар ва таълим муассасалари ўқувчи-тарбияланувчилари иштирокида йиғилиш, кенг турда суҳбат ва йўриқномалар ўтказилди.
Шу билан бирга, Нукус шаҳри «Қутли макан» МФЙ, 23-кичик туманда жойлашган кўчаларда ва кўп қаватли уйларнинг олдиларига ўрнатилган 21 та сунъий тўсиқлар аниқланиб, Давлат ёнғин назорати ходимлари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва маҳалла фаоллари ҳамда уйбоши маслаҳатчилари ва тегишли масъул идоралар билан ҳамкорликда барча тўсиқлар олиб ташланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан Республика ҳудудида жойлашган масканлар ҳамда аҳоли уйларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишлари кучайтирилган тартибда давом эттирилмокда







Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
22:13 / 26.11.2025