Спорт | 20:51 / 04.03.2017
12357
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон» спорт мажмуасидаги катта бокс байрамида яна бир ғолиб аниқланди

«Ўзбекистон» спорт мажмуасида The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Сериясининг VII фасл учинчи босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги бокс кечаси давом этмоқда. 

Мусобақанинг тўртинчи жангини 91 кг вазн тоифасида “Uzbek Tigers” вакили Зуҳриддин Маҳкамов “Patriot Boxing Team” аъзоси Ислом Текеевга қарши ўтказди. 

Ҳакамларнинг қарорига кўра, Зуҳриддин Маҳкамов ғалаба қозонди.

Сўнгги жангда Рио-2016 Олимпиада ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов 49 кг вазн тоифасида россиялик рақиби Батор Сагалуевга қарши рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга кўтарилишмоқда.

Мавзуга оид