Жаҳон | 23:22 / 05.03.2017
12526
1 дақиқада ўқилади

Google хариталарида Кинг-Конг яшайдиган орол пайдо бўлди

Google Maps хизмати хариталарида маймунсимон махлуқ ҳақидаги афсонавий фильмлар бош қаҳрамони Кинг-Конг яшайдиган хаёлий Бош суяги ороли пайдо бўлди. 

Объект гўёки Тинч океанининг жанубий қисмида жойлашган. Фойдаланувчилар унга изоҳлар қолдиришлари, харитада мавжуд бўлмаган нуқтани беш баллик шкала бўйича баҳолашлари ва фотосуратлар илова қилишлари мумкин. Айни вақтгача бу орол 6,5 мингга яқин изоҳ тўплаган. "Катта маймунга овқат бериш учун атайлаб келдим ва ўзим билан хўжайинимни олволдим. Ўйлайманки, у жуда бўлмаса кимгадир ёқар, жилла бўлса мазаси билан", деб ўз хўжайини устидан ҳазил қилган Slava Post тахаллусли фойдаланувчи.

Таъкидланишича, оролнинг рейтинги 3,6 баллни ташкил қилган.

Маймунсимон маҳлуқ Кинг-Конг америкалик сценарийчи ва режиссёр Мериан Купер томонидан ўйлаб топилган ва 1933 йилда биринчи марта шу номдаги фильмда пайдо бўлган.

Мавзуга оид