23:40 / 24.09.2020
4963

Google хариталарига ҳудудларда коронавирус тарқалганлигини кўрсатувчи маълумотлар қўшилди

Фото: Google

Google хариталарида муайян ҳудудда коронавирус тарқалганлигини кўрсатувчи янги функция пайдо бўлади. Фойдаланувчилар ушбу функцияни ёқиб, муайян ҳудудда 100 минг кишига нечта коронавирусга чалиниш ҳолати тўғри келаётганини кўришлари мумкин бўлади.    

Шунингдек, дастурда охирги 7 кун ичида ҳудудда коронавирус билан боғлиқ рақамлар ошгани ёки камайганини кўрсатувчи белгилар пайдо бўлади. 

“Янги функция сизга дунёда хавфсиз ҳаракатланишга ёрдам беради. Сиз ўз ҳудудингизда янги коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳақидаги маълумотни кўришингиз мумкин”, деб ёзилган Google Maps’да ва маълумотлар бир нечта манбалардан, жумладан Жон Ҳопкинс университети, The New York Times нашри ва “Википедия”дан олиниши қўшимча қилинган. 

Ушбу функция 220 та давлатда ишлайди. Баъзи давлатларда ҳаттоки бирор шаҳарнинг муайян туманидаги касалланиш ҳолатлари ҳақидаги маълумот тақдим қилинади.

Google Maps’да коронавирус билан боғлиқ яна бир қатор янгиланмалар пайдо бўлишига ваъда қилинган. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top