Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотожамланма. АҚШ Корея яриморолида THAAD тизимини жойлаштирмоқда
АҚШ Жанубий Кореяда THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштиришга киришди ва мазкур тизимнинг дастлабки қисмлари белгиланган манзилга, Пхёнтхэк шаҳридаги Осан авиабазасига етказилди.
Тинч океанидаги қуролли кучлар қўмондонлиги ушбу жараён фотосуратлари ва видеоларини намойиш қилган. Жанубий Кореядаги Ёнҳап агентлиги хабарида ёзилишича, тизимни жойлаштириш ишлари яна 2 ойча давом этади ва апрель ойи охирида тизим ишга туширилади.
АҚШ қўмондонлиги THAAD тизимлари фақат мудофаа мақсадини кўзлаши ва бошқа давлатлар учун хавф туғдирмаслигини билдирмоқда. Улар атмосфера ва унинг ташқарисида кичик ҳамда ўрта масофага учувчи баллистик ракеталарни йўқ қилишга мўлжалланган.

Оқ уй маъмурияти Жанубий Кореяда РҚМ тўпламларини жойлаштиришга КХДР айбдор эканини дастак қилган.
Хитой бунга кескин қаршилик билдирган ва THAAD тизимлари ўрнатилишига жавобан сайёҳларнинг Жанубий Кореяга сафарларига чеклов ўрнатган.




Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026