20:36 / 07.03.2017
8023

«Манчестер Сити» сотиб олиши мумкин бўлган 4 футболчи. Барчаси инглиз

«Манчестер Сити» бир неча англиялик футболчиларни таркибга қўшиб олиши мумкин.

Telegraph хабарига кўра, Манчестер клуби назаридаги футболчилардан бири англиялик ярим ҳимоячи Жек Уилшер («Арсенал» футболчиси, ижара асосида «Борнмут»да тўп сурмоқда). Шунингдек, «Манчестер Сити» «Сандерленд» дарвозабони Жордан Пикфорд, «Тоттенҳэм» ҳимоячиси Дэнни Роуз ва «шпорлар» хавбеки Кайл Уокерга эътибор қаратган.

«Мен таркибда яна бир неча англиялик футболчилар бўлишини истаймн. Аммо уларнинг трансфер нархи жуда қиммат туради, ишонаверинг.

Мен «Барселона» бош мураббийи бўлганимда, жамоада маҳаллий футболчилар ўйнар эди. «Бавария»далигимда ҳам таркиб асосан немислардан тузилганди. Аммо бу ерда ундай имконият йўқ.

Бозор шундай. Клуб узоқ вақт академия билан ишламоқда, улар келажак ҳақида ўйлашмоқда. Умид қиламанки, мен ўша даврлар келгунча шу ерда бўламан. Балки бошқа мураббий келар. Аммо мен ҳозир таркибда 4 ёки 5 нафар англиялик футболчи бўлишини истайман» – деган Хосеп Гвардиола.

Top