Жамият | 15:00 / 07.03.2017
6778
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон қаҳрамони Иброҳим Юсуповга аталган роман босмага тайёр
87 ёшли ёзувчи Г.Эсемуратова Ўзбекистон қаҳрамони, шоир Иброҳим Юсуповга атаб ёзган романининг 1-бўлимини тугатиб, босмага бермоқчи. Бу ҳақда журналист Арухан Турекеева "Facebook"даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб ёзади Kruz.uz нашри.
Мазкур роман қачон босмадан чиқиши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Нукусдаги ижодкорлар боғида, темир йўл вокзали қошидаги хиёбонда Ўзбекистон қаҳрамони Иброҳим Юсупов бюсти ўрнатилиши режалаштирилган.