Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсионерларга кундузи Тошкент метросидан фойдаланиш бепул бўлди
Тошкент метрополитенида ҳаракатланиш пенсионерлар учун соат 10:00дан соат 16:00гача бепул бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимиятида ўтказилган брифинг чоғида Тошкент шаҳри метрополитени бошлиғи Ойбек Худойқулов «Кун.uz» мухбирига маълум қилди.
Маълум қилинишича, бу масала бўйича 9 март куни Вазирлар Маҳкамасининг ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент метрополитенида пенсионерларга бепул хизмат кўрсатиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Янгилик 15 мартдан жорий этилади.
Қарорга кўра, метрополитен операторига пенсионерлик гувоҳномасини кўрсатган йўловчиларга махсус (бепул), ранги қизил жетон берилади ва улар алоҳида ажратилган турникетдан ўтиши мумкин бўлади.
Бу янгилик туфайли метрополитен кўрадиган зарар давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йили ўз сайловолди учрашувларидан бирида пенсионерларнинг метрополитендан бепул фойдаланиши эҳтимоли ҳақида айтиб ўтган эди.
Мавзуга оид
23:31 / 18.03.2026
Ҳайит куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ўз ишини соат 4 дан бошлайди
15:06 / 14.02.2026
Тошкентда қандай қилиб йўлкирада пул тежаш мумкин?
10:50 / 10.02.2026
Темирйўл ва метрода хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жарималар белгиланди
12:30 / 03.02.2026