Дамашқдаги портлашларда 40 нафар Ироқ фуқароси ҳалок бўлди
Ироқ ташқи ишлар вазирлиги шанба куни эрталаб Сурия пойтахтининг Боб Мусалла туманида рўй берган икки портлаш оқибатида мамлакатнинг 40 нафар фуқароси ҳалок бўлгани, 120 инсон жароҳат олганини тасдиқлади.
"Дастлабки маълумотларга кўра, автобуслар портлатилгани оқибатида тахминан 40 нафар ироқлик ҳалок бўлди ва 120 нафари жароҳат олди", - дея хабар берди Ироқ ТИВ. Шунингдек таъкидланишича, воқеалар ривожини Дамашқдаги элчихона орқали кузатилмоқда.
Идора хабарига кўра, ироқликлар Боб ас-Сағир туманидаги муқаддас қадамжоларга зиёратга боришган.
Баёнотда таъкидланишича, Ироқ ТИВ Сурия ҳукумати билан ҳамкорликда “барча қурбонлар ва жароҳат олганларни аниқлаш”, шунингдек “ҳалок бўлганлар жасадини самолётларда олиб келиш учун инқироз гуруҳини ташкил этди”.
Дамашқда содир этилган портлашлар оқибатида 30дан ортиқ инсон ҳалок бўлди
Мавзуга оид
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024