21:32 / 12.03.2017
10442

LG G6 1 кун давомида музлатгичда қолдирилди

YouTube-блогер Макс Ли LG компаниясининг IP68 стандартларига жавоб берадиган янги флагмани – G6'ни музлатиб, текшириб кўришга ҳаракат қилди. 

Блогер смартфонни совуқ сувга қўйди ва уни 1 кун давомида музлатгичда қолдирди. 1 кун ўтгач, G6’ни музлаган ҳолда олди. 

Натижа кутилганидек бўлди: смартфон ҳеч қандай зарар кўрмади. Флагман ёқилгач, унинг сенсори ҳам, овоз қисми ҳам дастлабки ҳолатда ишлаётган эди. 

Top