Жаҳон | 17:20 / 12.03.2017
20629
2 дақиқада ўқилади

Пак Кин Хе баёнот берди

Жанубий Корея президенти лавозимидан четлатилган Пак Кин Хе мамлакат фуқароларидан узр сўради. Бу ҳақда Ёнҳап ахборот агентлиги хабар қилди.

«Мен президентлик мажбуриятларимни бажара олмаганим учун сизлардан узр сўрамоқчиман», — дейилган Пак Кин Хенинг баёнотида.

У якунда ўз истеъфосига олиб келган ҳақиқатни барча билиб олишини қайд этиб ўтган.

Бундан олдинроқ Пак Кин Хе Сеул марказидаги ўзи эгаллаб турган давлат қароргоҳини тарк этиб, шаҳарнинг жанубий қисмидаги Самсон-дон даҳасидаги шахсий уйига кўчиб ўтгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Жанубий Корея Конституциявий суди Пак Кин Хе импичментини тасдиқлади. Бунинг оқибатида у президентлик иммунитетини йўқотди ва жиноий таъқиб нишонига айланиши мумкин.

Бу мамлакат прокуратурасига Пак Кин Хени терговни қизиқтираётган кўплаб масалалар, хусусан, дугонаси Чхве Сун Силь билан боғлиқ коррупциявий можаро бўйича сўроққа тутиш имконини беради.

Мавзуга оид