Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди
Элчихона ўзбекистонликларни турли намойиш ва оммавий йиғинларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка чақирди.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси мамлакатда бўлиб турган ватандошларга мурожаат билан чиқди.
Шу кунларда Жанубий Кореяда йирик намойиш ва митинглар бўлиб ўтмоқда. Шу боис Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги дипломатик ваколатхонаси Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган ватандошларни огоҳликка чақирди.
«Турли намойиш ва оммавий йиғинларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, бўлиб турган мамлакат қонун-қоидаларини ҳурмат қилишга ва маҳаллий ҳокимият органларининг кўрсатмаларига амал қилишга чақириб қоламиз», — дейилади мурожаатда.
Зарурат туғилса, Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:
- +82 10 3213 4505
- +82 10 2909 4334
- +82 2 574 6554
Жанубий Кореядаги вазият
Корея Конституциявий суди 4 апрел куни президент Юн Сок Ёл импичменти иши бўйича қарор чиқаради. Суд мажлиси очиқ ўтказилади, у телевидение орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади. Таъкидланишича, Юн Сок Ёл лавозимда қолиш-қолмаслиги айнан ушбу судда ҳал бўлади.
Юн Сок Ёл ўтган йилнинг 3 декабр куни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этганди. 15 январ куни исёнда айбланган Юн қўриқчиларнинг қаршилик кўрсатишга уринишларига қарамай, ўз қароргоҳида ҳибсга олинди. Президент ҳибсга олинганидан кейин Сеулда тартибсизликлар бошланди.
7 март куни Сеул марказий округ суди ҳимоячининг Юн Сок Ёл ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантирди ва илгари чиқарилган ҳибсга олиш ордерини бекор қилди. Бир кундан кейин 64 ёшли сиёсатчи ҳибсдан озод этилди. Бироқ, у тергов остида қолмоқда.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026