Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Аҳмедов янги ишга тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг собиқ раҳбари Баҳодир Аҳмедов Мажидович Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов Маданият ва спорт ишлари вазирлигига 2015 йилнинг ёзида раҳбар этиб тайинланганди.
Жорий йилнинг 24 февраль куни эса Маданият вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўрнида ташкил қилинган Маданият вазирлиги ҳамда Спорт қўмитасига тайинланган раҳбарлар маълум қилинди. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатаётган Муратов Махмуд Мўминович Маданият вазири этиб тайинланди.
Мавзуга оид
21:31 / 02.02.2026
«Нега менга чўпчак гапирасан?» - президент Шайхонтоҳур тумани ИИБ собиқ раҳбарига танбеҳ берди
18:38 / 31.01.2026
Яшнободдаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди
17:07 / 31.01.2026
Яшнобод туманидаги Aviator мажмуасида ёнғин чиқди
14:59 / 31.01.2026